Қозоғистонда қонун лойиҳалари юзасидан ошкора мунозаралар ташкил қилинади

Қозоғистонда қонун лойиҳалари юзасидан ошкора мунозаралар ташкил қилинади

Қозоғистонда янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгач ошкора тингловлар ва мунозаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Республика Адлия вазири ўринбосари Наталья Пан маълум қилишича, ҳужжат «Очиқ НПА» порталида чоп этилган. Энди давлат органлари аҳолига қонун лойиҳалари ва қабул қилинган қонунлар мазмунини тушунтириб бериши шарт. Бирор янги талаб жорий этилишидан аввал камида 60 кун давомида кутиш талаб қилинади. Бундан мақсад – фуқаролар янги қонун талаблари билан танишиши, уларга риоя этишга ҳозирланиши зарур. Жамоатчилик билан муҳокама қилинганидан кейингина, уларнинг зарурлиги хусусида хулосага келинади. Қонун самарадорлиги 5 йил давомида баҳолаб борилади.

Наталья Пан, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари:

- Самарадорликни баҳолаш, биринчидан мустақил шаклда амалга оширилади. Давлат органи қонун лойиҳасини тайёрларкан, эришиладиган кўрсаткичларни ҳам белгилаб олади. Бу кўрсаткичлар аниқ рақамлар кўринишида бўлиши шарт. Шу тариқа, қонунлар шунча яхши ният эмас, балки фаолият учун асос бўлади. Иккинчидан, қонун қабул қилингач, уни ишлаб чиққан органбарча моддалар жамият ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётганини таҳлил қилиши лозим. Бу жараён қонун қабул қилинганидан кейинги 5 йил давомида муттасил амалга оширилади. Ҳисоботлар Адлия вазирлигига, сўнгра Бош вазир Канцеляриясига юборилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси