Президент Ижтимоий ишонч миллий кенгаши йиғилишида қатнашди

Президент Ижтимоий ишонч миллий кенгаши йиғилишида қатнашди

Қўш фуқароликка эга шахслар давлат хизматига қолмаслиги керак. Бугун Ижтимоий ишонч Миллий кенгаши йиғилишида қатнашган Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дарҳол бундай ҳолатларнинг олди олиниши зарурлигини  билдирди. Мамлакат раҳбари қишлоқ хўжалик мақсадларида ишлатиладиган ҳар қандай ерни чет элликларга сотиш масаласида ҳам ўз фикрини баён қилди. Президент бундай иш қонунан тақиқланиши зарурлигини тилга олди. Шу муносабат билан Президент маъмурияти қисқа вақт ичида янги  қонун лойиҳаси ишлаб чиқиши режалаштирилган. Бундан ташқари, республикада Ер ислоҳоти бўйича комиссия тузилади.

ҚОСИМЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Биринчи навбатда қишлоқ хўжалик мақсадларида ишлатиладиган ерни хорижликлар ва хорижий ҳуқуқий шахсларга сотиш ёки ижарага беришни тақиқлашни топшираман. Хорижий мамлакатларда акциялари бор тадбиркорлар ҳам шулар қаторига киради. Бу Президент қонунчилик ташаббуси доирасида шошилинч ҳал қилинади. Маъмуриятга шундай қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни топшираман. Иккинчидан, бир ой ичида Ер ислоҳоти бўйича комиссия тузишни топшираман, у 25 мартдан иш бошлаши зарур. Унинг таркибига аграр секторнинг нуфузли вакиллари ҳамда ер масаласида чуқур билимга эга мутахассислар киритилиши лозим. Учинчидан, Ҳукуматга Ер ислоҳоти бўйича жорий йил августигача  мажмуавий шартнома тузишни топшираман. Тўртинчидан, жамоатчилик комиссия фаолиятининг ҳар бир босқичида нималар ҳал этилгани ва қандай чора-тадбирлар таклиф этилганидан хабардор бўлиши лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.