Октябрь ойида Астанада СВМДА саммити ўтказилади

Октябрь ойида Астанада СВМДА саммити ўтказилади

Қозоғистон пойтахтида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади. Тадбир 12-13 октябрга мўлжалланган. Ташкилот котибияти берган маълумотга кўра, форумда халқаро мақом олиш масаласи кўтарилади. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш 30 йиллигини нишонлайди. У 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил қилинган. Ташкилотга Осиё аҳолисининг 90 фоизи яшовчи ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг учдан икки қисмини берувчи 27 давлат аъзо.

Абдумалик Сарманов таржимаси