Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик бизнес вакиллари билан учрашди

Бугун пойтахтда Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг йирик бизнеси вакиллари билан учрашди. Давлат раҳбари республика бизнес-ҳамжамиятини янги иқтисодий сиёсатни йўлга қўйишда биргаликда ишлашга чақирди. Ҳалол рақобат, шаффофлик, олдиндан кўра олиш, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулияти сиёсатнинг асосий тамойиллари қаторида туриши зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат қошида мамлакат тадбиркорлари кенгаши тузишни топширди. Бундай орган бизнес фикрлари ва ғояларини бевосита етказиш имкониятини яратади, қабул қилинаётган қарорларга норасмий муносабатлар таъсирини камайтиради. Президент у бизнес-ҳамжамият билан мунтазам учрашиб туришга тайёрлигини, шунингдек, «Қозоғистон халқига» жамғармасига маблағ ўтказганларга миннатдорчилик билдирди. Айтмоқчи, энг йирик компаниялар ҳар йили бу жамғармага ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда даромаддан улуш ўтказади. Президент мамлакат компанияларини маблағини Қозоғистон иқтисодиётига қайта инвестициялашга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси