Мажилис 39 қонун лойиҳасини маъқуллади

Мажилис 39 қонун лойиҳасини маъқуллади

Ушбу сессия давомида Мажилис 80 та қонун лойиҳасидан 39 тасини маъқуллади ва Сенатга юборди, улардан 25 таси мамлакат Президенти томонидан имзоланди. Раис Нурлан Ниғматулин Парламент қуйи палатасининг йиллик фаолияти якунларини чиқарди. Депутатлар маъқуллаган лойиҳалар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс тўғрисида, Суд тизими ва судьялар мақоми тўғрисида, Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан амнистия жорий этиш тўғрисида ва бошқалар бор. Улардан баъзилари тадбиркорликни йўлга қўйишда янгича созлаш сиёсатини йўлга қўйишни ва мамлакат саноат салоҳиятини кенгайтиришни кўзда тутади.

Нурлан Ниғматулин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси:

- Мажилис депутатлари ушбу сессия давомида қатор янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишди. Улар аввало иқтисодиётни тиклаш, мамлакат саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, биологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаро жамиятини ривожлантириш, ва албатта, қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга йўналтирилган. Буларнинг ҳаммаси долзарб кун тартибини шакллантиради ва келгусида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси