2022 йилда Қозоғистонда 26 қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

2022 йилда Қозоғистонда 26 қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

2022 йилда Қозоғистонда 26 та янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Улардан ўн олтитаси Давлат раҳбари топшириқларини бажаришга оид. Келгуси йил биринчи ярмида 7 та, иккинчи ярмида 19 та лойиҳа кўрилиши кўзда тутилган. Улар қаторида "Ижтимоий кодекс", маҳаллий ўз-ўзини бошқариш, профессионал квалификациялар, агломерацияларни ривожлантириш, иссиқлик энергетикаси ва бошқа лойиҳалар бор. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда 25 қонун лойиҳаси тайёрланди, уларнинг бештаси мамлакат Президенти томонидан имзоланди, биттаси Парламентда қабул қилинди, 18 тасини депутатлар кўриб чиқяпти. Йил охиригача яна бири Парламент муҳокамасига чиқарилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси