Пойтахтда X Фуқаролар форуми бошланди

Пойтахтда X Фуқаролар форуми бошланди

Ҳар йили Қозоғистонда «учинчи сектор» сафи ўртача 150 та янги иштирокчи билан бойиб боради. Мамлакат энди мустақилликка эришган йилларда бор-йўғи 20 тача НТТ рўйхатга олинган бўлса, бугунги кунда улар сони 23 мингдан ошади. Шу тариқа, мамлакатда фуқаролик сектори Марказий Осиёдаги энг ривожланган ижтимоий институтга айланди. Бу ҳақда X Фуқаролик форуми давомида Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева маълум қилди. Иштирокчилар сўзига кўра, форум жамият, ҳукумат ва бизнес ўртасидаги мулоқот учун асосий майдонча сифатида намоён бўлди. Ўтган йиллар мобайнида бу ерда 500 дан ошиқ тавсиялар ишлаб чиқилди ва улар давлат органлари томонидан амалга ошириш учун олинган.

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири:

- Жорий йилда форумда турли мавзулардаги секциялар, махсус учрашув ва маърузалар кутилмоқда. Ҳар бир форумда самарадорлик ва натижаларни кўрамиз, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига катта ишонч бор. Энг асосийси, биргаликдаги ишларимиз, умумий англашув, ушбу соҳага тизимли ёндашув бор. Шунинг учун, умид қиламанки, форум давомида айтилган ҳар бир фикр ҳисобга олинади ва келгуси режаларимизга қўшилади.

Таъкидлаймиз, форум қатнашчилари сони йилдан-йилга ўсмоқда. Мазкур тадбирда илк марта ЕХҲТ, ЮНИСЕФ ва ЮНЕСКО каби йирик халқаро ташкилотлар ҳам иштирок этяпти. Дарвоқе, форум 5 кун давом этади. Жонли эфир трансляциясини томошабинлар ижтимоий тармоқларда томоша қила олади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси