СВМДА қошида Алломалар кенгаши тузилди

СВМДА қошида Алломалар кенгаши тузилди

СВМДА қошида Алломалар кенгаши тузилди. Пойтахтда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши мамлакатлари ташқиш ишлар вазирлари олтинчи учрашуви иштирокчилари шундай орган тузиш таклифини бир оғиздан қўллади. Маслаҳат органи ташкилотни ривожлантиришга оид кенг кўламли масалалар юзасидан муҳим тавсияларини бериб боради. Улар қаторида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ишонч чораларини имплементациялаш, ташкилот фаолиятидаги устуворликлар бор. Алломалар кенгаши раислигига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев СВМДА таъсисчиси, Элбоши Нурсултон Назарбоев номзодини кўрсатди.

Қайрат Сарибай, СВМДА Котибияти ижровий директори:

– Алломалар кенгаши ташкил этиш тўғрисидаги бу таклифни йиғилганларнинг мутлақ кўпчилиги қўллаб-қувватлади. Айтмоқчи, буни Душанбеда бўлиб ўтган СВМДА саммитида Президент Тўқаев тилга олганди. Кўриб турганингиздек, иштирокчи давлатлар мазкур таклифни бажонудил рўёбга чиқарди, махсус низом ишлаб чиқилди, тез кунларда уни амлга ошириш ниятидамиз. Ўйлайманки, Алломалар кенгашига ушбу ташкилотнинг асосчиси раҳбарлик қилиши адолатли ва оқил қарор бўлади, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси