Қозоғистон ва Беларусь муносабатлари кенгаймоқда

Қозоғистон ва Беларусь муносабатлари кенгаймоқда

Қозоғистон ва Беларусь ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 29 йиллигини нишонлади. Ўтган давр мобайнида улар стратегик ҳамкор сифатида турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириб келди. Бугунги кунга келиб 80 дан ошиб кетган икки томонлама ҳамкорликка оид ҳужжатлар бунга далолат беради. Умуман олганда, оеспубликалар ўртасида 2026 йилгача амалда бўладиган ўзаро ҳамкорлик шартномаси мавжуд. Яқин келажакда улар ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларгача етказиш ниятида. Шу жумладан, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида рўёбга чиқариладиган лойиҳалар амбицияли мақсадга эришишга ёрдам беради.

Павел Утюпин, Беларусь Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Биз парламентлар даражасида ҳам, ҳукуматлар даражасида етарлича чуқур ҳамкорлик қилмоқдамиз. Икки томонлама савдо-иқтисодий комиссия ишлаб турибди. Унга бош вазир ўринбосарлари раислик қилади. Саноат, қишлоқ хўжали, фан ва технологиялар бўйича ишчи гуруҳлар мавжуд. Бизнес маромида ишлаяпти. Давлатлар даражасида тегишли ташкилотлар барпо этилган ва улар хўжалик субъектларига ёрдам кўрсатяпти.