Қозоғистон ва Швейцария ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон ва Швейцария ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон-Швейцария ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Мазкур Европа давлати республикамизнинг энг муҳим сиёсий-иқтисодий ҳамкорларидан бири. 2020 йил якунларига кўра, Швейцария Қозоғистонга жалб этилган бевосита хорижий инвестициялар бўйича учинчи, икки томонлама савдо ҳажмига кўра ўнинчи ўринга чиқди. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири:

- Жорий йилда биз Президентимиз Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевнинг Швейцария Конфедерациясига сафари ташкил этилишини кутяпмиз. Табиийки, икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Биз ўзаро иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, долзарб халқаро масалалар юзасидан тутган мавқеимизни муҳокама қиламиз. Булар ҳаммаси аввало Афғонистон билан боғлиқ бўлиши табиий. Шунингдек, турли халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳам гаплашамиз.

Игнацио Кассис, вице-президент, Швейцария ташқи ишлар вазири:

- Бизнинг икки томонлама алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган. Савдо ва сиёсий ҳамкорлигик кўп йиллик тарихга эга. Қозоғистонни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклай олганимиздан мамнунмиз. Швейцария – Қозоғистон иқтисодиётига киритилган маблағ бўйича учинчи йирик савдо инвестори, биз янада кўпроқ маблағ келтира оламиз. Бреттон-Вуд ташкилоти, Жаҳон банки ва ХВЖ доирасида бирга ишлаш тажрибамиз бор. Бугунги кунда ва келажакда ҳамкорлик учун ажойиб пойдевор мавжуд.

Музокаралар якунларига кўра бир нечта шартнома имзоланди. Улар асосан иқтисодий ҳамкорликка йшналтирилган.

Андре Пардо, Фармкомпаниянинг Европа бўйича вице-президенти:

- Менимча, Президентингиз тилга олган янги иқтисодий чора-тадбирлар иқтисодиёт барқарор ва рақобатбардош бўлишига, янада мунтазам ўсишига хизмат қилади. Бу эса соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция киритиш имконини беради. Биз Қозоғистон халқи саломатлигини мустаҳкамлаш учун замонавий, ҳамёнбоп ва юқори сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқариш соаҳасида бирга ишлай оламиз. Маҳаллий вакцина ишлаб чиқилгани ва одамлар у билан эмланаётгани ҳам юксак ютуқлардан бири.

Абдумалик Сарманов таржимаси