Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев миллий геология хизмати ташкил этишни топширди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев миллий геология хизмати ташкил этишни топширди

Қозоғистонда миллий геология хизмати яратилиши зарур. Қозоғистон халқига Мактубида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай топшириқ берди. Турли вазирликларга тегишли тарқоқ ташкилотлар асосида тузиладиган янги хизмат, Президент фикрича, қайси ташкилот қаерга бўйсунишини назорат қилувчи монополияга айланиб қолмаслиги керак. У инвесторларга мажмуавий сервис ёрдами ташкил қилиши зарур, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Ишлаб чиқилаётган саноат сиёсати тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта ишлаш сектори қаршисида турган саволларга жавоб бериши даркор. Янги қоидалар жуда оддий: хомашё мамлакат саноати учун етарли ҳажмда ва кўнгилдагидек нархда бўлиши даркор.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Мамлакатимиз захира салоҳияти тўла очилмаганини ҳисобга олиш керак. Геологик тадқиқотлар қуйи даражада қолиб келмоқда. Инвесторлар сифатли геологик маълумотларни олиш имконига эга бўлиши керак. Замин бойликларини ўзлаштириш соҳаси янги турткига, айниқса, геологоразведка ва ер ости бойликларини мажмуавий ўрганишга муҳтож. Бу борада Миллат режаси доирасида бошланган ишлар амалий якунига етказилиши лозим. Геологик маълумотлар рақамли базасини яратиш ва инвесторлар фойдаланиши учун очиб бериш зарур. Ерости бойликлари – миллий хазинамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси