Қозоғистон-Швейцария: ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Қозоғистон-Швейцария: ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Ҳамкорлик кенгайтирилади. Биринчи Президент кутубхонаси делегацияси БМТнинг сиёсат, хавфсизлик, кутубхоналар ва архив бўлими Женева маркази раҳбарияти билан учрашди. Тадбир давомида томонлар глобал ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум, шунингдек, ниятлар тўғрисида махсус мактубни имзолади. У кўптомонлама, халқаро муносабатларни, архив ва тарих соҳаларида, шунингдек, БМТ фаолияти, Қозоғистоннинг тарихий меросини ўрганишда ҳамкорлик қилишга қаратилган. Тадбир Семипалатинск ядро полигони ёпилишининг 30 йиллигига бағишланган.

Бақитжан Темирбўлат, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонаси директори:

- БМТ кутубхонаси ноёб ташкилот бўлиб, унга Миллатлар лигаси даврида асос солинган. Унда БМТнинг ядро қуроли тарқалишига қарши фаолияти ўз аксини топган. Қозоғистон, жумладан, Элбоши кутубхонаси учун бу жуда муҳим йўналиш. Чунки у Биринчи Президент тарихий меросининг бир қисми ҳисобланади. БМТ кутубхонаси ва Биринчи Президент кутубхонаси ўртасида бажариладиган ишлар борасида жуда кўп умумий нуқталар бор. Қатор қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш, маълумот алмашиш, китоблар, нашрлар, архив ҳужжатларини баҳам кўриш шулар жумласидан.

Франческо Пизано, Женевадаги БМТ бўлими кутубонаси ва архивлар бўлими директори:

- Барчамизга маълум, Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг муносиб аъзоси. У ядровий қуролсизланишга, халқаро ҳамкорликка, кўптомонлама муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор бериб келаётган мамлакат. Шунинг учун бугун имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни юқори баҳолаймиз. Шунингдек, Қозоғистон ва Женевадаги БМТ офиси ўртасида ҳам алоқа мавжуд. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори бўлиб ишлаган, мен унинг раҳбарлиги остида меҳнат қилганман, уни шахсан танийман ва бу ердаги фаолиятини юқори баҳолайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси