Энди Россия билан чегарани тўрт карра тезроқ кесиб ўтиш мумкин

Энди Россия билан чегарани тўрт карра тезроқ кесиб ўтиш мумкин

Чегарани кесиб ўтиш - тўрт марта тезроқ! Яқин тўрт йил ичида Қозоғистон-Россия чегарасида кунлик йўловчи ўтказиш салоҳияти сезиларли ошиши кутилмоқда. Гап шундаки, шу вақт мобайнида икки давлат ҳукумати Қозоғистон-Россия чегарасидаги ўтказиш пунктларида кенг миқёсли реконструкция ишларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов маълум қилди.

Дарвоқе, ҳозирда чегарада 30 та автомобиль ўтказиш пункти фаолият юритмоқда. Ҳар куни улар орқали 10 мингдан кўп машина ўтади, йўловчи оқими эса 28 минг кишига етади, шу боис, узун навбат ҳосил бўлади. Соҳа мутахассислари айтишича, реконструкция тиқин юзага келишини бартараф этишда кўмаклашади. Дастлаб Сирим, Тасқала, Косак, Урлутўбе, Жана жўл ва Алимбет пунктлари таъмирланади. Мавжуд бино-иншоотлар модернизация қилиниб, замонавий мажмуалар бунёд этилади, паспорт текшируви нуқталари, йўлаклар сони оширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси