Сенатда масофадан ишловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари масаласи кўрилди

Сенатда масофадан ишловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари масаласи кўрилди

Сенат йиғилишида масофадан туриб ишловчи ходимлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган қонун қабул қилинди. Қонун лойиҳаси муҳокамасида сўз олган Юқори палата депутати Нариман Тўреғалиев таъкидлашича, ҳозирги пайтда масофавий иш жаҳон бўйлаб трендга айланмоқда. Тартибга солувчи тегишли қонунчилик меъёрлари йўқлиги сабабли бундай иш форматига ўтишда меҳнат муносабатларида айрим муаммолар юзага келди. Эндиликда аниқ регламент, томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланиши ходимлар ҳақ-ҳуқуларини муҳофаза қилишда ёрдам беради. Янгиликлар орасида иш вақтини ҳисоблаш, ходимларни жиҳоз ва алоқа билан таъминлашда иш берувчининг мажбуриятлари бор. Сенатор айтишича, 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли юртдошларимизнинг 70 фоизи масофавий иш шаклига ўтказилган.

Нариман Тўреғалиев, Қозоғисттн Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Қонун лойиҳасида кўзда тутилган меъёрларга биноан, ходимларни коммуникация воситалари билан таъминлаш зарурати ва фавқулодда ҳолат жорий этилган даврдаги вақтинчалик масофавий ишлаш харажатлари қопланиши, чеклов тадбирлари, жумладан, карантин эълон қилиш ва жорий этиш иш берувчи ҳужжатлари асосида аниқланади. Агар ходим мунтазам равишда ўз маблағини сарфласа, иш берувчи компенсация тўлаши мумкин, тўлов миқдори, тартиби ва муддати томонлар келишувига кўра тасдиқланади.

Эндиликда меҳнат қонунчилигига «масофавий иш» ва «аралаш масофавий иш» каби тушунчалар киритилди. Агар ходим ишни тўлиқ ҳажмда бажарса, маоши ҳам тўлиқ миқдорда тўланиши шарт.

Абдумалик Сарманов таржимаси