Коронавирусни йўқ қиладиган фильтр ишлаб чиқилди

Коронавирусни йўқ қиладиган фильтр ишлаб чиқилди

Вирусни тўлиқ йўқотиш имкони бор. Алматилик Диас Тастанбеков ҳаво тозалагич ясайди. У COVID-19 ва бошқа хавфли вируслар ДНКсини парчалаб ташлайди. Фильтрнинг ўзига хослиги шундаки, ҳавони 7 босқичда тозалайди. Бошқа ускуналардан яна бир фарқи – ичида чиқинди тўпламайди. Ускуна уйда ҳам, офисда ҳам ишлатилиши мумкин. Дезинфекция майдони кичикроқ квартира билан тенг.

Диас Тастанбеков, олим:

- Энг биринчиси – йирик зарралар учун қўйилган тўр, унда чанг, турли ҳашаротлар тутиб қолинади. Иккинчи фильтр heap-фильтр деб аталади. Майда заррачаларни ўтказмайди. Сўнгра фаоллаштирилган кўмир қўйилган. Катализатор титан оксиди шундан кейинги босқич. Ультрабинафша чироқ ҳам мавжуд. Бунда тутиб туриш тизими мавжуд. Вируслар унда қамалиб қолади ва ультрабинафша нурлар таъсирига учрайди. Бу нурлар катализатор билан бирга зарарли моддаларни зиёнини бартараф этади.

Олим ҳозирча аналоги йўқ фильтр ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Маҳсулот ички бозорда харидорини топмоқда. Келгусида ишланма ташқи бозорларга юборилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси