Қозоғистонда энг илғор IT-стартаплар ўнлиги аниқланди

delo.ua

Нур-Султонда Astana Hub версиясига кўра энг илғор IT-стартаплар ўнлиги эълон қилинди. Унга мамлакатнинг энг яхши инновациявий ва технологик маҳсулот ҳамда хизматлар ишланмалари муаллифлари киритилди. Саралаш жараёнида бозордаги муҳим ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш, ижтимоий муҳимлик, бизнес ривожланиш суръатлари ва профессионал жамоа мавжудлиги каби критерийлар ҳисобга олинди. Соғлиқни сақлаш, таълим, рақамли иқтисодиёт, транспорт тизими,  HR, маркетинг ва сотувларга оид лойиҳалар илғорлар қаторидан ўрин олди. Энг яхши IT-стартаплар рейтинги ҳар йили ўтказилади. Танлов мамлакатимиздаги энг муваффақиятли  IT-стартапларни кўрсатиб беради, IT-тадбиркорлик ривожланишига хизмат қилади, энг муҳими, мамлакатда инновациялар ривожи уфқларини очиб беради.

АНДРЕЙ КРЮКОВ, ASTANAHUB COMMUNITY, МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ИВЕНТЛАР ДАСТУРЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ КАТТА МЕНЕЖЕРИ:

- Таркибида ай-ти бўлганлар стартап бозорларга чиқиши жуда осон. Биз стартаплар нима қила олиши, улардаги молиявий кўрсаткичларни ҳисобладик, молиявий метрикасини албатта кўздан кечирдик, чунки бу жиҳатларсиз бирор нарсага эришиш амримаҳол. Жамоа қанчалик саводхонлигини кўриб чиқдик. Ҳакамлар энг кучлиларни узоқ вақт саралади, бунда 1-2 балл учун ҳам кураш давом этди. Барча стартаплар заиф эмасди, кучлилар аро кучлисини аниқлаш осон кечмади.

×