Транспорт-логистика соҳасида янги касблар пайдо бўлди

Транспорт-логистика соҳасида янги касблар пайдо бўлди

Финпром соҳа экспертлари фикрига таянган ҳолда маълум қилишича, яқин даврда транспорт-логистика соҳасини сунъий интеллект бошқаради. Улар фикрича, келгуси йилларда янги технологиялар жорий этилиши оқибатида соҳа автоматлашади.

Яқинда тақдимоти ўтказилган Янги касблар атласига кўра, бу соҳада камида 20 та янги ихтисослик пайдо бўлади, 9 таси ўзгаради, 16 таси йўқ бўлиб кетади. Янги касблар орасида ҳозирда лойиҳаловчилар ва транспорт оқимларини бошқариш, ақлли логистика ва бошқалар операторларига эҳтиёж катта. Қўл кучи билан амалга ошириладиган техник хизмат аста-секин роботлаштирилади. Ишдан чиққан ва дефектли жойларни аниқлаш ҳамда прогноз қилиш датчиклар ёрдамида амалга оширилади. Сувга шўнғувчилар касби ҳам ўзгаради. Уларни сув ости дронлари операторлари деб аташади. Чунки бундай техника сув остидаги ишларни амалга оширади. Сунъий интеллект ривожлана бориши билан бу касблар ҳам йўқолади. Экспертлар фикрича, бунгача яна 15 йил бор, ҳозирча мазкур мутахассисларга эҳтиёж мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси