Олимлар дастлабки рақамли қозоқча овозлар яратди

Олимлар дастлабки рақамли қозоқча овозлар яратди
s1.tvp.pl

Назарбоев университети дастлабки рақамли эркак ва аёл овозини яратди. Уларни Исеке ва Рая деб аташди. Уларни дастур учун асос қилиб олинган ҳақиқий сухандонлар исмидан олишди. Ишланма матнни аудио форматга айлантириб бера олади ва рақамли соҳада қозоқ тилининг илгари сурилишига хизмат қилади.

Саида Мусахўжаева, Назарбоев Университети ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти маълумотлар аналитиги:

- Биз икки сухандондан 90 соатдан кўпроқ овоз оҳанглари тўпладик ва 2 та тизим ишлаб чиқдик. Улар матнни овозга айлантириб бера олади. Биринчидан, бу қадар кўп маълумот Қозоғистонда илк марта тўпланди. Иккинчидан, барча маълумотлардан эркин фойдаланиш мумкин. Истаган одам тижорат, нотижорат мақсадларида ишлата олади. Бошқа компонентлар билан боғлаган ҳолда келажакда ундан Сири ёки 2гис (туГис) каби виртуал ассистентлар учун қўлланаверади.

Лойиҳа устида иш деярли бир йил давом этди. Шу давр ичида Исеке ва Рая кенг тарқалган ва тарқалмаган, ҳатто унутила бошлаган сўзларни бемалол гапира олиши учун сухандонлар кўплаб сўзлар, товушлар, рақамларни айтиб туришди. Бир қанча Қозоғистон компаниялари дастурга қизиқиш билдиряпти. 

Бутун маълумотлар базасини тақдим этиш билан бирга олимлар дастур кодлари ва олдиндан ўқитиш моделларини ҳам сир сақламаяпти. Бунга сабаб – бошқа муаллифлар ҳам улардан фойдаланиши ҳамда Қозоғистон сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш истаги.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×