«Террикон водийси»: Қозоғистон IT компаниялари халқаро бозорларни забт этишга қандай тараддуд кўрмоқда?

«Террикон водийси»: Қозоғистон IT компаниялари халқаро бозорларни забт этишга қандай тараддуд кўрмоқда?

Қозоғистондаги IT компаниялар халқаро бозорларни забт этишга тайёрланмоқда. Лекин экспортга чиқишдан олдин, биринчи навбатда,  мақсадли аудитория ва рақобатчиларни ўрганиш, мижоз эҳтиёжига кўра маҳсулот тайёрлаш ва бошқа шу кабилар бўлиши лозим. Бунда эса курслар ёрдам бера олади. Дарвоқе, Қарағандидаги «Террикон водийси» IT-хаби  IT компания ва фрилансерларни ўқитиш учун ташкил этилган. 25 та стартап-команда ва дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари учун 6 ҳафталик бепул курс ташкил этилди, бу ерда халқаро экспертлар маъруза қилади.

Александр Бондаренко, «Террикон водийси» ҳаракати аъзоси:

- Бизнинг мақсадимиз катта – 5 йилда ахборот  технологиялари соҳасида 10 мингта мутахассис тайёрлаш. Бу қандай амалга оширилади? Ай-Ти хаблар базасида жадаллаштирилган дастурлар ўтказилади, бу стартаплар олинадиган дастурлар. Ва бизнес модель шакллантирилади, уларга воситалар берилади. Унга трекер ёзиб қўйилади, яъни компетенцияга эга бўлган одам, агар бизнесда тажрибаси бўлса, кўриб чиқиши мумкин. Бу унга стартапини ўстиришга ёрдам беради.  

Террикон водийсининг фрилансерлар учун жадаллаштирилган дастури Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Марказий Осиёдаги йирик IT-стартаплар технопарки - Astana Hub кўмагида ўтказилади.

Александр Бондаренко, «Террикон водийси» ҳаракати аъзоси:

- Кўпгина стартаплар бор, масалан, яқинда бир платформа пайдо бўлди. Бу гул дўконларини битта майдончада бирлаштирувчи ва гул етказиб бериш билан шуғулланувчи компания. Улар компания учун сотув бўйича маркетингни тартибга солишга, мижозларга кўпроқ таклиф топишга ёрдам беради. Ҳозирда портал яратиш истагида, унда ҳар бир мижоз дарахт ўтқазиши мумкин, уни экадиган ерини танлаши мумкин. Ва дарахт турини танласа бўлади. Кўчат учун пул тўлайди ва ўтқазади. Бу яшил иҳота яратишга доир фуқаролик ташаббуси бўлади.

Эслатамиз, «Террикон водийси» лойиҳаси икки йил аввал бошланган. Унинг асосий вазифаси – Қарағандида IT-соҳа ривожи учун қулай муҳит яратиш ва муваффақиятли лойиҳаларнинг кенг қулоч ёйишига кўмаклашиш, бунда фақат республика доирасидагина эмас, бутун минтақа кўзда тутилган.

 

 Фото:  internationalwealth.info

×