Нотариал хизматлар рақамлаштирилади

Нотариал хизматлар рақамлаштирилади

Нотариус тасдиқлаган ҳужжатлар электрон кўринишда сақланади. Бугун Сенатда тасдиқланган нотариал фаолиятини рақамлаштириш тўғрисидаги қонунда янги қоидалар кўзда тутилган. Энди нотариус ҳар бир ишни электрон тизимга киритиши шарт. Айни вақтда, ҳар бир ҳужжатга QR-код киритилади. Маълумотларни киритмаган тақдирда, нотариус интизомий жавобгарликка тортилади. Нотариус йўқ бўлган аҳоли манзилгоҳларида ваколатли органлар сифатида ҳокимликлар ҳужжатларни қоғозга чиқариш билан шуғулланади.

МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ:

- Қабул қилинган қонун мамлакатда нотариал ташкилотларда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтиради. Шунингдек, нотариал фаолиятга бўлган талабларни кучайтириш учун ҳуқуқий асос беради. Ҳужжатдаги меъёрлардан асосий мақсад нотариал хизмат кўрсатишда жисмоний ва ҳуқуқий шахслар қонуний ҳуқуқ -манфаатлари ҳимоясини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда Қозоғистонда ушбу соҳада ишлаётган тўрт мингдан зиёд нотариус бор. 2020 йилда улар 9 миллиондан зиёд хизмат кўрсатган, натижада, давлат хазинасига 2 миллиард тенгедан зиёд маблағ тушган.