Қозоғистон стартапидан - кичик бизнесга ёрдам

Қозоғистон стартапидан - кичик бизнесга ёрдам

Қозоғистонлик ишланма муаллифларининг рақамли маҳсулотлари дунё бўйлаб тан олинмоқда. Айти-мутахассислар ишлаб чиққан янги мобиль илова ёрдамида кичик бизнес эгалари уч дақиқада интернет-дўконини ишга тушириши ҳамда бир неча йил ичида 10 марта кўп маҳсулот сотиши мумкин. Ҳозирча илованинг саккиз давлатда, жумладан, Қирғизистон, Украина, Молдова, Польша, Чехия, Туркияда 2 мингдан зиёд фаол фойдаланувчиси бор. 2 минг 500 дан кўпроқ одам уни кўчириб олишга улгурган.

Бақитжан Дўс, Стартап-маҳсулот муаллифи:

- Фойдаланувчилар орасида савдо уйларидаги бутиклар, бозордаги контейнерлар ёки новвойхона, оилавий ресторан, кичик дўкон эгалари бўлиши мумкин. Улгуржи маҳсулот сотувчилар. Илованинг ўзига хослиги шундаки, биз ҳар қандай кичик корхона билан технологик ривожланган ҳамкор сифатида ишлашимиз мумкин. Ўз минтақасида, вилоятида, соҳасида биринчи рақамли тадбиркор бўлиш учун меҳнат қилишдан чарчамайдиган тадбиркорлар билан ишлашни истаймиз.

Кремний водийсида ишлаётган мазкур стартап-компаниянинг ғоя муаллифи ва ишланма ижодкори Бақитжан маълум қилишича, маҳсулот таркибида кўплаб фойдали сервислар бор. Натижада, кичик бизнес турли каналлар орқали буюртма олиши мумкин, натижада онлайн-сотув жараёни анча жадаллашади. Шуни ҳам айтиш керакки, ишланма муаллифлари жамоаси кўпчиликка мўлжалланган илова бета-тестини якунлади ва уни дунё миқёсида илгари суриш учун фаолият бошлади.

Бақитжан Дўс, Adapt Стартап-маҳсулот муаллифи:

- Келгуси ярим йил ичида маҳсулотимиз 20 минг фаол фойдаланувчини қамраб олишига эришишни истаймиз. Барча жараёнларни кузатяпмиз, шу кунгача эришилган муваффақиятларга асосланган ҳолда ушбу рақамларни келтирамиз. Сервислар билан интеграция қилишга оид режаларимиз бор, чуқур локаллаштириш ниятидамиз. Шунингдек, кўпроқ виртуал маҳсулотларга эътибор қаратишни ўйлаяпмиз.

 

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.