Қозоғистон олимлари ишланмаси инсульт ва инфарктни даволайди

Қозоғистон олимлари ишланмаси инсульт ва инфарктни даволайди

Инфаркт, инсульт ва гангреналарга йўл йўқ. Қозоғистон олимлари тақдим этган самарали ноу-хау замонамизда энг кўп тарқалган касалликлар туфайли жон бериш ва ногирон бўлиб қолиш ҳолатларини камайтиради. Тадқиқотчилар артериялар патологияларини даволовчи янги усуллар ишлаб чиқди. Улар тақдим этган ускуна қон томирларни кенгайтиради. Илмий марказ ходимлари Қозоғистон ва Евроосиё патент идорасидан тегишли ҳужжатларни олди.

Ўралбай Дарменов, аль-Фарабий номли Қозоғистон миллий университети қон томирлар патологияси маркази директори:

- Усулимизнинг ўзига хослиги шундаки, у артерияларда вужудга келувчи атеросклеротик бляжкаларни йўқ қилади, қон томирни тозалайди. Бир марта киргач, бир неча артерияни тозалаб чиқиб кетиш мумкин, бу биринчидан. Иккинчидан, касаллик олдини олиш учун бир-икки йилдан кейин такрор мурожаат этиш мумкин. Ушбу ускуна ёрдамида яна бир марта тозаланади. Яъни, бу иш заруратга кўра кўп марта амалга оширилиши мумкин. Стент қўйилганида эса бунинг имкони бўлмайди. Шу билан бирга, артерияда ичида металл панжара қолиб кетади. Натижада, турли муаммолар туғилиши мумкин.

Профессор таъкидлашича, ускунадан фойдаланиш туфайли тузалиб кетиш эҳтимоллиги, бериладиган прогноз бугунги кунда мавжуд бўлган қон томирларни стентлаш, ўта муҳим аъзолар – юрак, бош мияси, қўл ва оёқ артерияларини очиқ малиёт йўли билан шунтлаш каби усуллардан кўра анча юқори.

«Ускунамиз дунё миқёсида биринчи марта қўлланиляпти. Келажакда стентлаш ва шунтлаш каби усуллар ўрнида қўлланилишига эришмоқчимиз. Бу усул қон томирлари атеросклеротик зарарланганларда ишлатилади. Зеро, 40 ёшдагиларнинг ҳар тўртдан бирида, 60 ёшдан ошганларнинг иккидан бирида ана шундай касаллик аломатлари сезилади».

Ишланма муаллифлари таъкидлашича, янги даволаш усули нисбатан арзон. Мамлакатда ишлаб чиқарилган тақдирда қиймати янада пасаяди.  Ҳзир олимлар клиник синовлардан ўтказиш ҳамда тижорат учун ишлаб чиқариш мақсадида лаборатория ва саноат намуналарини ясаяпти.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.