Инновациялар қурилишда: еврокодлар ва сейсмохавфсизлик

buildaustralia.com.au

Инновациялар қурилиш саноатида. Қозоғистонда ўтган йилдан бошлаб, қурилишда Европа меъёрларига ўтилди. Бу эса эндиликда республикадаги барча қурилиш объектлари еврокод тизими асосида лойиҳалаштирилиши шартлигини англатади. Мутахассислар айтишича, янги меъёрлар жорий этилиши билан мамлакатда беш юздан зиёд қурилиш регламенти бекор қилинган, лойиҳа ташкилотларига бўлган талаблар қатъийлашган. Умуман, янги қоидалар инновацион қурилиш ашёлари ва технологияларни қўллашга имкон беради, шунингдек, зилзилабардошликни, демакки, бинолар хавфсизлигини ҳам оширади. Еврокод бугунги кунда дунёнинг 50 га яқин давлатида кенг қўлланади. Бу эса унга ўтиш маҳаллий лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш компаниялари хориж бозорига чиқиши ва янада рақобатбардош бўлишига замин яратади. Асосий натижа - қурилиш соҳасида инвестжозибадорликни ошириш,  Европа тизимига интеграциялашув, қурилиш соҳасини техник тартибга солишни жаҳон стандартларига мослаштириш. Таъкидлаймиз, Қозоғистонда еврокод тизимига ўтилишига масъул оператор - Қозоқ қурилиш ва меъморчилик илмий-тадқиқот лойиҳа институти.

ЕРАЛИ ШОКБАРОВ, «ҚОЗҚМИТЛИ» АЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Лойиҳалаштиришда, масалан, Қозоғистонда исталган лойиҳа ташкилоти, у Европаники бўладими, француз, итальян ёки немисларникими, миллий ўзига хосликларимиздан фойдаланади, бу шамол юкламаси, шамол, қор, сейсмика. Европа базавий нормативлари жорий этилиши билан боғлиқ ҳолда, нафақат Қозоғистон, балки жаҳон тажрибаси ҳам ҳисобга олинади. Ва бу ноу-хаулар, янги ютуқлар норматив базага киритилади, бу шундан далолатки, бу фақат сейсмик барқарор қурилиш соҳасида эмас, барча соҳада, янги материаллар, темир-бетон, металл, биотехник лойиҳалаш қўлланади.

×