II Халқаро танлов: «G-Global – XXI аср олами»

II Халқаро танлов: «G-Global – XXI аср олами»

Молиявий бозор ривожи, иқтисодиёт ва савдонинг барқарор ўсиши, шунингдек, дунё мегаполисларида смарт-тизимлар ва рақамли имкониятлар. Булар - II Халқаро «G-Global – 21-аср олами» конгресси делегатлари муҳокама қиладиган асосий мавзулар. Бугунги кунда шундай ақлли шаҳарлардан бири сифатида Қозоғистон пойтахтини кўрсатиш мумкин, бу ерда ўзига хос лойиҳа - «Рақамли қиёфа» амалга ошириляпти, бу халқаро экспертларнинг юксак баҳосини олган.

Бўтагўз Касабек, Нур-Султон шаҳар рақамлаштириш ва давлат хизматлари бошқармаси раҳбари:

- Шаҳар қиёфадоши айни дамда тўлалигича, 100 фоиз рақамлашган. Пойтахтимизда рақамли қиёфадош нима дегани, бу биринчи навбатда, бутун шаҳарни 3-Д, 2-Д форматда рақамлаштириш, барча ер участкалари, муҳандислик тармоқлари, бу йўл ҳаракати, архитектура, табиат билан муносабатни режалаштириш. Айни пайтда рақамли қиёфадошда маълумотлар қавати 80дан ошган.

Таъкидлаймиз, тадбир икки юбилей – Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва «G-Global» интернешнл-лойиҳасининг 10 йиллигига бағишланган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси