Қозоғистон стартапи 750 минг доллар инвестиция жалб этди

tradeallcrypto.com

Ниқоб борлиги, ҳароратни текшириш ва шахсни аниқлаш. Ускуналар Қозоғистондаги турли компаниялар ва давлат тузилмалари эшиги ёнида ишлаб турибди. Ғоя муаллифлари – 3 йил муқаддам ўз стартапини муваффақиятли бизнесга айлантиришга қарор қилган ёш йигитлар. Натижа куттириб қўймади, бугунги кунда деярли 200 ташкилот дастурчилар хизматидан фойдаланади. Кираверишда проксим карта ва қўриқчилар туриши шарт эмас, булутли тизим HR хизмати ишини ҳам енгиллаштирди.

АРМАН ЕРНАЗАРОВ, ЛОЙИҲА ЕТАКЧИСИ:

- Бугунги кунда бизда қулай графиклар яратиш, кимдир келмай қолса мобиль иловадан унга мурожаат этиш, қандайдир харажатлар, аванс тўловлари ўтказиш, дам олиш кунлари бериш имкони мавжуд. Яъни биз HR ишини тўла автоматлаштирдик. Компаниялар ишини шаффоф ва қулай қиламиз. Интизомни мустаҳкамлаймиз, бу эса самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Самарали ечимларни хорижлик инвесторлар ҳам юқори баҳолади. Лойиҳани ривожлантириш учун қозоғистонлик ишланма муаллифлари Сингапур жамғармасидан 750 минг доллар олди.  Ушбу маблағ ёрдамида ишни кенгайтириш, Жанубий-Шарқий Осиё бозорини забт этиш мўлжалланган.

АРМАН ЕРНАЗАРОВ, ЛОЙИҲА ЕТАКЧИСИ:

- Рақобатга қарамай, бу тизим катта салоҳиятга эга. МДҲ бозорига кенг кўламда чиқамиз. Рақобатбардошликни ошириш учун қўшимча функциялар ишлаб чиқиш ниятидамиз. Шунингдек, маҳсулот сотувчилар штатини кенгайтирмоқчимиз.

Астана хаб менежерлари тарқатган маълумотга кўра, пандемияга қарамай,  жорий йилда кўплаб бизнес-лойиҳалар рўёбга чиқарилди. Яккаланиш ва масофадан ишлаш янги ғояларга илҳомлантирди.

АНДРЕЙ КРЮКОВ, COMMUNITYASTANAHUB ДАСТУРЛАР ДЕПАРТАМЕНТИ КАТТА МЕНЕЖЕРИ:

- Аниқ рақамларга қарасак, акселерация дастури даврида сотувлар ҳажми 179 миллион тенгега ортди, бу эса ҳатто пандемия шароитида ҳам стартап-ҳамжамият туриб қолмаганини, лойиҳалар ривожланаётганини кўрсатади.

Йил бошидан буён Қозоғистон стартапчилари 80 миллион тенге инвестиция жалб эта олди. Бугунги кунда таълим ҳамда маркетплейслар билан боғлиқ лойиҳалар харидоргир. 

×