4,6 миллион юртдошимиз коронавирусга қарши вакцина олган

4,6 миллион юртдошимиз коронавирусга қарши вакцина олган

Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарор. Сўнгги ойда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалиниш кўрсаткичи 1,7 фоизга пасайган. Стационарлардаги беморлар сони 2,1 фоизга, амбулатор шароитда даволанаётганлар сони 1,7 фоизга камайган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов маълум қилди. У эпидемияга қарши эмлашнинг ижобий таъсирини қайд этди. Бироқ бугунги кунда дунёда янги коронавирус штаммларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши ўз таъсирини кўрсатмоқда. Куни кеча Нур-Султонда Ковид ташхиси қўйилган бемор ПЗР-тести натижалари текширилиб, унда штаммнинг «дельта» типи аниқланди. Шунга кўра, пойтахтда карантин чоралари кучайтирилди.

Ерали Туғжанов, Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари:

- Коронавируснинг бу штамми ўта хавфли. Уни юқтирган бемор шифохонага ётқизилиши шарт, ўлим кўрсаткичи ҳам юқори. Бошқа штаммларга қараганда 60 фоизга юқумлироқ. Ўртача олганда, бир одам камида 5-6 кишига юқтириши мумкин. Ҳозирги вазиятда ўз-ўзини асрашнинг энг оддий усули вакцина олишдир. Бошқа йўли ҳалича ўйлаб топилмаган. Бугунги кунда юртимиздаги барча тиббиёт пунктларида вакцина етарли. Жорий йил февралидан бошлаб, 7 миллион доза вакцина келтирилган. Жами 4,6 миллион одам эмланди. Биринчи компонентни 2,8 миллион киши қабул қилган, бу аҳолининг 28 фоизига тенг. Иккинчи компонент билан 1,7 миллион одам эмланган.

Бош вазир ўринбосари коронавируснинг хавфли штамми билан боғлиқ локдаун эълон қилиш масаласи кўрилмаётганини эълон қилди. Фақат инфекция тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари кучайтирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси