Қозоғистонлик врач нуфузли мукофотга эга бўлди

Қозоғистонлик врач нуфузли мукофотга эга бўлди

Қозоғистон бош онкологи Диляра Қайдарова нуфузли «Истеъдод» мукофотига лойиқ кўрилди. У Москвада, Тиббиёт ходимлари куни арафасида тақдирланди.

Онкология ва радиология илмий-тадқиқот институт раҳбари бу мукофотга онкофертилликка оид муваффақиятли дастур натижалари учун муносиб кўрилган. Лойиҳа мамлакатимиз ва Россия олимлари томонидан биргаликда рўёбга чиқарилган. Таъкидлаш лозимки, «Истеъдод» ўн йилдан буён даволаш ва диагностика соҳасида янги усуллар яратишда муваффақиятга эришган, илмий кашфиёт қилган ва жаҳон тиббиёти ривожига ҳисса қўшган шифокорларга берилади.

Диляра Қайдарова, онколог, қозоғистон республикаси миллий фанлар академияси академиги:

- Бизда, Қозоғистонда янги технологиялар воситасида 50 нафар бола туғилди. «Тиббиётда янги йўналиш яратгани учун» номинацияси бўйича тақдирланган илмий иш саратон билан хасталанган оналарнинг фарзанд кўра олишига ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси