Қозоғистон вакцинация паспортлари хорижда тан олинади

Қозоғистон вакцинация паспортлари хорижда тан олинади

Сарҳадсиз саёҳатлар. Коронавирусга қарши вакцина олган қозоғистонликлар тез кунларда Таиланд, Венгрия ва Монголияга ПЗР-тест топширмасдан саёҳат қила олади. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вазир Алексей Цой маълум қилишича, бу давлатлар ўзаро вакцинация паспортини тан олиш таклифи билан мурожаат этган.

Ҳозир зарур ишлар амалга оширилмоқда. Вазир мазкур ҳужжат дунё миқёсида тан олиниши устида иш олиб борилаётганини ҳам айтиб ўтди. Бугунги кунда Қозоғистонда аҳолини эмлаш ишлари давом этяпти. Зардоб дозалари етарли. 2,5 миллион одам вакцина олган. Алексей Цой барча фуқароларни мазкур имкониятни бой бермасликка, тезроқ эмлаш олишга чақирди. Зеро, 800 нафар юртдошимиз иккинчи марта вирус юқтиришга улгурган.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Бундай ҳолат фақат Қозоғистонда эмас, бошқа давлатларда ҳам кузатиляпти. Европа ва бошқа минтақаларда минглаб одамлар касалликни қайта юқтирмоқда. Тегишлича, вакцина олиш жуда муҳим. Шу тариқа ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қиласиз. Биринчи навбатда бунга 60 ёшдан ошганлар эътиборли бўлиши зарур. Сурункали касалликларга чалинганлар ҳам эмлаш олиши керак. Биз барча фуқароларни бу жараёнда фаол қатнашишга чақирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси