Пойтахтда вазият мураккаблигича қолмоқда

Пойтахтда вазият мураккаблигича қолмоқда

Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 1 068 та коронавирус юқиш ҳолати аниқланган. Айниқса, пойтахтдаги вазият мураккаб. Шаҳарда 294 одам COVID-19 билан хасталанган. Қарағанди вилояти иккинчи ўринда. Минтақада сўнгги 24 соат ичида 160 одамда КВИ ташхиси тасдиқланган. Алмати шаҳри – 3-ўринда, мегаполисда 112 одам касаллангани маълум қилинди. Пандемия бошланганидан буён касаллик юқтирганлар сони 404 мингдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу кунларда 21 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши даволаняпти. Улардан 6 ярим минги - стационарларда. 1 миллион 408 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар икки компонентини олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси