Хитойнинг CoronaVac вакцинаси самарадорлиги 80 фоизни ташкил қилади

Хитойнинг CoronaVac вакцинаси самарадорлиги 80 фоизни ташкил қилади

Хитой вакцинаси «CoronaVac» Қозоғистонда вақтинча рўйхатдан ўтказилди. Пандемия шароитида изн бериш жараёнлари тезлаштирилган тартибда ўтказилади.

Эслатамиз, преперат Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган, қўллашга яроқли вакциналар реестрига киритилган, халқаро хавфсизлик ва самарадорлик стандартларига мос келади. Умуман, «CoronaVac» дунёнинг 25 давлатида маъқулланган, 300 миллиондан зиёд одам шу препарат билан эмланган. Яқин кунлар ичида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги препаратга илова қилинадиган барча ҳужжатларни тасдиқлаши лозим. Улар асосида вакцинани қўллаш бўйича инструкция ишлаб чиқилади. Шундан кейин препарат мамлакатдаги барча эмлаш пунктларига етказилади. Эслатамиз, бу юртимизда қўлланадиган препаратлар рўйхатидаги тўртинчи вакцина.

Александр Шустов, биотехнологиялар миллий маркази генетик муҳандислик лабораторияси мудири:

- Унинг таркиби пухта ўрганилган, самарадорлиги 80 фоизга яқинни таўҳшкил қилиши айтилди. Синовакни қўллашда маҳаллий таъсир мавжуд, 30-40 фоиз даражасида, улар вақтинчалик характерга эга, ўтиб кетади, асорат қолдирмайди, яъни вакцина хавфсиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси