Қозоғистонда коронавирусга чалиниш суръати пасаймоқда

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш суръати пасаймоқда

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари пасайишда давом этмоқда. Сўнгги етти кун ичида хасталанганлар сони 21 фоизга камайган. Икки ҳафта мобайнида даволанаётган беморлар сони 12 минг одамга озайди. Умуман, май ойида хасталаниш бир ярим баравардан кўпроқ пасайган. Юқумли касалликлар шифохоналаридаги ўринлар бандлиги 28 фоизни, реанимация бўлимларида 24 фоизни ташкил қилган. Ҳукумат йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой сўз юритди. Унинг айтишича, ҳозирда Қозоғистон «сариқ» ҳудудда.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Жаҳон рейтингига биноан, 221 давлат ичида Қозоғистон хасталаниш кўрсаткичи бўйича 104-ўринда. Ўлим ҳолати бўйича кейинги 4 ҳафтада юртимиз позицияси 5 поғонага кўтарилди, 107-ўриндан 112ўринга чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси