Қозоғистонлик гўдакни омон сақлаб қолган турк врачи мукофотланди

Қозоғистонлик гўдакни омон сақлаб қолган турк врачи мукофотланди

Қозоғистонлик гўдакни сақлаб қолган турк депутати ва врачи Ражаб Шекер Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан берилган мукофотга мушарраф бўлди.

Эслатамиз, бу воқеа март ойида, самолёт бортида юз берган. Бишкекдан Истамбулга учиш вақтида эгизаклардан бирининг юраги ушлаб қолган. Уларнинг бахтига, мазкур самолётда Туркия президентининг шахсий врачи ҳам учаётганди. У болага сунъий нафас берди, юрагини массаж қилди, гўдак ўзига келди. Ҳаво кемаси шошилинч равишда Анқарага қўнди ва бола шифохонага ётқизилди.

Ражаб Шекер, туркия парламенти депутати, врач:

- Биз боланинг оиласи билан алоқадамиз. Бир неча кун аввал видеотасвир жўнатишди. Бир оз ўсибди ва тузалибди, қувондик. Бу ҳолат мамлакатларимиз ўртасидаги биродарликни кўрсатади. Қозоғистон Президентига эътибори учун ташаккур билдираман.

Абдумалик Сарманов таржимаси