Қозоғистонда бир суткада 1 811 янги ҳолат аниқланди

Қозоғистонда бир суткада 1 811 янги ҳолат аниқланди

Қозоғистонда ўтган суткада 1 811 одам коронавирус юқтиргани аниқланди. Эпидемиологик вазият энг оғир минтақа - Алмати. Шаҳарда сўнгги 24 соат ичида 391 беморда шу ташхис тасдиқланган.

Пойтахтда яна 310 нафар одам хасталанган. Қарағанди вилояти учинчи ўринда. Унда касаллик юқтирганлар сони икки юздан ортди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 348 мингдан зиёд одамда хасталик аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 40 мингдан зиёд ватандош КВИга қарши даволаняпти. Шундан 14 ярим минг нафари стационарларга ётқизилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси