Ўтган кеча-кундуз давомида 1 766 одамда коронавирус аниқланган

Ўтган кеча-кундуз давомида 1 766 одамда коронавирус аниқланган

Коронавирус чекинмоқда. Ўтган кеча-кундуз давомида республикада 1 минг 766 бемор аниқланди. Уларнинг кўп қисми Алмати шаҳрида. Мегаполисда бир кеча-кундузда 430 одамда COVID ташхиси тасдиқланган. Қарағанди вилоятида 262 янги ҳолат кузатилди. Нур-Султон шаҳри 3-ўринда. Пойтахтда 249 бемор аниқланди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён 346 минг одам коронавирус юқтирган.

Айни вақтда, пойтахт халқаро аэропортида 12 майдан бошлаб ASHYQ иловасидан тўлақонли фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу мобиль лойиҳа парвоз қилаётганлар ва аэропорт ходимлари хавфсизлиги учун жорий этилади. Учишни истаган йўловчилар аввалдан иловани кўчириб олиши ва аэропортга келгунича ўз мақомини текшириши зарур. Сариқ ва қизил мақомдагиларга ҳаво дарвозасига кириш тақиқланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси