Ўтган кеча-кундузда яна 1 197 қозоғистонлик коронавирус билан хайрлашди

Ўтган кеча-кундузда яна 1 197 қозоғистонлик коронавирус билан хайрлашди

Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар сони тобора ортмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, ўтган кеча-кундузда мамлакатда 1197 одам хавфли вирусдан халос бўлди. Бунда соғайганларнинг нисбатан катта қисми Ақтўбе вилояти ва Нур-Султонга тўғри келган. Тузалганларнинг умумий сони 236 минг кишига яқинлашди. Айни пайтда, маълум бўлишича, икки кундан бери мамлакатда коронавирус юқиш кўрсаткичи камайган. Хавфли вирус сўнгги 24 соатда 2016 нафар кишида аниқланган.