Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони ошмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони ошмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошмоқда. Сўнгги 24 соат ичида 857 одамда COVID-19 аниқланди. Алмати ҳамон бу рўйхатда пешқадам. Мегаполисда 134 беморда касаллик ташхиси тасдиқланган. Иккинчи ўринда – пойтахт. Бу ерда 132 бемор қайд этилган. Павлодар вилоятида эса 72 одам хасталанган. Пандемия бошланганидан буён республикада 216 мингдан зиёд одам вирус юқтирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган давр мобайнида салкам 200 минг юртдошимиз хавфли вирусни енгиб ўтди. Шу жумладан, сўнгги кеча-кундузда 840 одам тузалиб чиққан.

Абдумалик Сарманов таржимаси