Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошмоқда. Сўнгги 24 соат ичида 804 одамда КОВИД аниқланди. Алмати ҳамон бу рўйхатда пешқадам. Мегаполисда 121 беморда касаллик ташхиси тасдиқланган. Иккинчи ўринда – пойтахт.  Бу ерда 84 бемор қайд этилган. Павлодар вилоятида эса саксон бир одам хасталанган. Пандемия бошланганидан буён республикада 215 мингдан зиёд одам вирус юқтирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган давр мобайнида салкам 200 минг юртдошимиз хавфли вирусни енгиб ўтди. Шу жумладан, сўнгги кеча-кундузда 874 одам тузалиб чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси