Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 658 бемор аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 658 бемор аниқланди

Қозоғистонда яна коронавирус юқтирганлар сони орта бошлади. Ўтган кеча-кундуз давомида мамлакатда 658 бемор аниқланди. Кундалик ўсиш бобида Алмати шаҳри пешқадамлик қилмоқда. Минтақада 102 одамда ПЗР таҳлили ортидан КВИ ташхиси қўйилди. Ундан кейин 78 одамда касаллик аниқланган Ақмўла вилояти. Учинчи поғонадаги Павлодар минтақасида 77 бемор рўйхатга олинди. Манғистау ва Туркистон вилоятларида коронавирус юқтирганлар энг кам.  Қозоғистонда пандемия бошланганидан буён касаллик юқтирганларнинг умумий сони 214 мингдан ортди. Хавфли вирусдан фориғ бўлганлар ҳам кўпаймоқда. Ўтган 24 соат ичида республикада 893 одам коронавирус дардидан тўлиқ тузалиб чиқди.

 бдумалик Сарманов таржимаси.