1 мартдан полициячилар ва ўқитувчилар вакцина олади

1 мартдан полициячилар ва ўқитувчилар вакцина олади

1 мартдан Нур-Султон шаҳрида аввал ўқитувчи, боғча тарбиячилари, кейин ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари вакцина олади. Пойтахт жамоатчилик саломатлиги бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, бу гуруҳларда 15 минг одам бор. Ушбу тоифадаги шахсларни вакциналаш учун шаҳардаги 36 та дастлабки тиббий-санитар ёрдами кўрсатиш ташкилотларида эмлаш пунктлари ташкил қилинган. Шунингдек, вазирликларга қарашли ташкилотлар ҳам бу ишга жалб этилди.

Таъкидлаш жоизки, 1 февралдан бошлаб Нур-Султонда  2 минг 126 одам прививки против коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Дам олиш кунлари бошқарма омборларига етти минг дозадан зиёд вакцина келтирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.