Ўтган кеча-кундузда 622 киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Ўтган кеча-кундузда  622 киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда яна 622 кишига коронавирус юққани қайд этилди. Алмати шаҳрида 96, Павлодар вилоятида 82 нафар бемор аниқланган. Кейинги ўринда Ақмўла вилояти, бу ерда 75 одамда шу ташхис тасдиқланган. Республика пойтахтида яна 42 бемор. Тиббиётчилар ҳисобига кўра, энг кам коронавирус хасталари Манғистау ҳамда Туркистон вилоятларида. Хасталанганларнинг умумий сони 213 мингдан ошди. Мамлакатда айни пайтда хавфли вирусни енгганлар сони ҳам кўпаймоқда. Сўнгги 24 соатда мамлакатда 547 киши соғайган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.