Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 855 одам коронавирус юқтирди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 855 одам коронавирус юқтирди

Яна 855 одамга юқди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган кеча-кундузда энг кўп бемор Нур-Султон шаҳрида аниқланган. Пойтахтда 135 одам хасталанди. Иккинчи ўринда Алмати - шаҳарда 110 бемор рўйхатга олинди, учинчи ўринда 78 одам касаллик юқтирган Павлодар вилояти. Шу билан бирга, Манғистау ва Туркистон минтақаларида вазият бошқаларига нисбатан анча яхши. Ушбу вилоятларда сўнгги сутка давомида тегишлича  2 ва 3 бемор аниқланди. Республика бўйича коронавирус тарқала бошлаганидан буён 211 минг нафардан зиёд одам хасталанди. Сўнгги 24 соатда 746 ватандошимиз тузалиб чиқди.