Қозоғистонда хасталар сони яна оша бошлади

Қозоғистонда хасталар сони яна оша бошлади

Қозоғистонда касаллик юқтирганлар сони ортмоқда. Ўтган кеча-кундузда 753 одам коронавирус юқтирган. Беморлар сони  Алматида кўп  - 93 нафар. Кундалик ўсиш бўйича иккинчи ўринда  Павлодар вилояти. Бу минтақада 90 бемор аниқланди. Шарқий Қозоғистон вилоятида 73 нафар бемор шифохоналарга келтирилган. Натижада, коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 209,5 минг нафарга етган.

Бахтимизга, тузалиб чиққанлар сони ҳам ортмоқда. Сўнгги 24 соат ичида 946 одам касалликдан фориғ бўлди. Уларнинг умумий сони 194 мингга етди.