Маймун чечагини даволаш протоколи ишлаб чиқилади

Маймун чечагини даволаш протоколи ишлаб чиқилади
forbes.kz

Қозоғистонда маймун чечагини даволаш протоколи ишлаб чиқилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, бу масала икки-уч ҳафта ичида вазирлик қошидаги бирлашган сифат комиссиясида кўриб чиқилади. Бугунги кунда мамлакатда вирусни аниқловчи мингдан кўпроқ тест мавжуд. Лекин ҳозирча улардан фойдаланиш зарурати туғилмади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда маймун чечаги юқтиргани эҳтимол тутилган беморлар йўқ.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.