Йил охиригача 800 минг доза вакцина сотиб олинади

Йил охиригача 800 минг доза вакцина сотиб олинади

Уч юз минг доза Pfizer ва 500 мингта QazVac вакцинаси. Қозоғистонда жорий йил охирига қадар қўшимча равишда шунча миқдорда ковидга қарши препарат сотиб олиниши режа қилинган. Ҳозирги кунда республика эмлаш пунктларида бир миллион дозадан кўпроқ Хитой, 85 минг доза маҳаллий ва 29 минг доза Америка вакцинаси мавжуд. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилган. Унинг айтишига кўра, вакцинация ҳам, ревакцинация ҳам аввалгидек коронавирусга қарши ягона самарали восита саналади. Касаллик юқтирганларнинг катта қисмини, яъни 80 фоизини вакцина олмаган ва ярим йил олдин эмлаш олган қозоғистонликлар  ташкил қилади. Бугунги кунда мамлакатда, Ажар Ғиният айтишича, аҳолининг 56 фоизи эмланган. Шунга қарамай, Қозоғистонда ковид юқтирганлар сони жорий ой охирига бориб, кунига тўрт мингтагача етиши мумкин. Лекин сентябрда хасталанганлар сони пасайиши кутиляпти. Асосан, касаллик енгил шаклда ўтади. Стационарларда ўринлар бандлиги 30 фоизга яқинни ташкил этади. Аввалгидек, пойтахт «сариқ» зонада, қолган вилоятлар эса «яшил» зонада қолмоқда.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири: 

- Айни пайтда, республика «яшил» зонада эканлигини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли пандемия икки йилдан кўпроқ вақтдан бери давом этаётганини яхши билишини кўзда тутиб, барча-барчага тавсия қилардикки, агар яшаш минтақангизда касаллик тарқалаётган бўлса, ўз саломатлигингизни ўйлаб, одам кўп тўпланадиган жойларда ниқоб тақинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини зарарланишдан асровчи барча профилактик чораларни кўришни тавсия қилади. Ҳозирги вазиятдан маълумки, хасталик озми-кўпми енгил ўтяпти, беморларнинг 94 фоизи амбулатор шароитда даволанмоқда, стационарларда эса бор-йўғи 6 фоиз одам бор, шу сабабли, ҳозирча фақат тавсия бериш билан чекланамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.