Қозоғистонда яна 664 одам коронавирус юқтирди

Қозоғистонда яна 664 одам коронавирус юқтирди

Ўтган кеча-кундузда яна 664 фуқаро коронавирус юқтирди. Антирейтингда республика пойтахти пешқадам. Нур-Султонда 110 та, Қарағанди вилоятида 97 та, Ақмўла минтақасида 79 та одамда ташхис тасдиқланди.  Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 1 миллион 386 мингта КВИ ҳолати аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда Қозоғистонда 19 минг нафардан кўпроқ фуқаро COVID-19 га қарши даволаняпти. 670 нафари стационарларга ётқизилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.