БССТ QazVac вакцинасини йил охиригача рўйхатдан ўтказиши мумкин

БССТ QazVac вакцинасини йил охиригача рўйхатдан ўтказиши мумкин

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти QazVac вакцинасини йил охиригача рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов Egemen Qazaqstan газетасига берган интервьюсида таъкидлашича, бунинг учун республика санитария-эпидемиология хизмати моддий-техник базаси халқаро стандартларга мос бўлиши лозим.«Ўтган йили биз амалда Қозоғистонни иккинчи даражали миллий тартибга келтирувчи даражсига олиб чиқдик. Бу факт мамлакатнинг халқаро талабларга мослигини текширган БССТ махсус комиссияси томонидан тасдиқланди. Ўйлайманки, жорий йил охиригача биз учинчи даражага чиқа оламиз», дейди Ерали Тўғжанов.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатда аҳолини COVID-19га қарши эмлаш кампанияси давом этяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, ковидга қарши препаратларнинг биринчи компоненти билан 9,5 миллион, иккинчиси билан 9 миллион 200 минг одам эмланди. Ревакцинацияланганлар сони 3 миллион 600 мингдан ошди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.