Ревакцинация учун захирадаги маблағ ишлатилади

Ревакциналау
www.coe.int

Ревакцинация бошланади. Навбатдаги эмлаш кампанияси учун ҳукумат захирасидан маблағ ажратилади. Мажилис пленар йиғилишида Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов таъкидлашича, Қозоғистонда ревакцинация кампанияси ноябрнинг учинчи ўн кунлигида бошланади. Биринчи навбатда врачлар ва ўқитувчилар, шунингдек, олтмиш ёшдан катталар эмланади. Бу йил 800 минг фуқаро қамраб олинади. Келгуси йилда яна 2 миллион фуқаро вакцина олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×