15 октябрь Бутунжаҳон қўл ювиш куни

15 октябрь Бутунжаҳон қўл ювиш куни

Бугун дунё миқёсида Бутунжаҳон қўл ювиш кунини нишонлашади. Бу байрам илк марта 2008 йил 15 октябрда нишонланган. Ғаройиб сана киритиш таклифини БМТ Бош ассамблеяси, ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси ва Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган. Ҳар йили 15 октябрда жаҳон бўйлаб касалликлар олдини олиш мақсадида турли традбирлар ўтказилади. Қўл ювилмагани учун юқадиган хасталиклар эса кам эмас, улар қаторида вабо, вирусли пневмония, гепатит, ичтерлама, тумов, қичима ва кўплаб замбуруғли касалликлар бор. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу касалликлар Осиё ва Африкада болалар нобуд бўлишининг аоссий сабаблари қаторига киради. Масалан, «ифлос қўллар касаллиги» деб аталадиган диареядан жаҳонда йилиги беш минг бола вафот этади. БМТ ва БССТ экспертлари фикрича, бундай касалликлар асорати катта ва уни жаҳон миқёсида муҳокама қилиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси