Шимолий Қозоғистонда локдаун бўлиши мумкин

Шимолий Қозоғистонда локдаун бўлиши мумкин

Шимолий Қозоғистон вилоятида тўла локдаун эълон қилиниши мумкин. Октябрь бошидан буён вилоятда COVID-19 юқтириш ҳолатлари 1,5 марта ортди. Минтақа санитар врачлари вазиятни минтақада эмланганлар камлиги ва «дельта» штамми тарқалиши билан боғлаяпти.

«Икки ҳафтадан буён Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонада. Агарда касаллик тарқалиши суръати ўсишдан тўхтамаса корхоналар ишини тўхтатиш, фаолиятда локдаун эълон қилишга мажбур бўламиз. Имконсизликдан келиб чиққан чорани кўришга мажбурмиз, чунки касалланиш ҳолатлари кескин ортиши тиббиёт ташкилотларига оғир келиши мумкин», дея маълум қилди Шимолий Қозоғистон вилояти санэпидназорат департаменти раҳбари ўринбосари Арман Қушбасов.

Абдумалик Сарманов таржимаси.