«QazVac» ка «Халал Даму» сертификати берилди

«QazVac» ка «Халал Даму» сертификати берилди

«QazVac» халал талабларига мувофиқлиги хусусида сертификат олди. Бу ҳақда Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институтидан маълум қилишди. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари, технологлар ва тиббиёт ходимлари биофармацевтика заводига борди ҳамда вакцина ишлаб чиқариш технологик жараёнини синчиклаб кўздан чиқарди. Улар хулосасига кўра, препарат юқори сифатли ва хавфсиз. Эслатамиз, «QazVac» «Дельта» штаммига қарши самарали. Олимлар нейтраллаш реакцияси синови ўтказди, у мамлакатимиз вакцинаси билан эмланганларда зиддитаначалар даражаси юқори эканлигини кўрсатди.

Абдумалик Сарманов таржимаси